Сирена ўрнатилган Equinox, ҳужжатсиз ва маст ҳайдовчилар – Тошкентда ўтказилган тунги рейд тафсилотлари
Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда махсус тунги рейд тадбирлари давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Рейд жараёни акс этган видеолавҳада Equinox русумли автомобилга тақиқланган жиҳозлар, жумладан, милтилловчи чироқлар ва сирена ўрнатилгани кўринади. Инспектор ҳайдовчидан бу жиҳозларни нима учун ўрнатганини сўраганида у машина акасиники эканини айтиб, жавобгарликни зиммасидан соқит қилишга уринади.
Қайд этилишича, махсус рейд давомида ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомобиль бошқариб юрган ҳайдовчилар ҳам учраган. Жумладан, BMW, Malibu русумли машиналар тўхтатилганда, ҳайдовчиларда автомобил бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар бўлмаган. Шу сабабли ҳар икки ҳолатда ҳам қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.
Пойтахтнинг Осиё кўчасида хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати инспекторлари томонидан жизель ва ҳуштак ёрдамида Spark русумли автомобиль тўхтатилганда у масъул ходимларнинг ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатланишда давом этган. Ушбу автомобиль мажбуран тўхтатилганда ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида экани маълум бўлади. Мастлик ҳолати тиббий кўрик жараёнида ҳам тасдиқлангач, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилиб, сархуш ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Аввалроқ икки Mercedes машинаси ҳайдовчилари тунги рейд давомида инспекторнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай қочиб кетишга урингани, бироқ бу мушук-сичқон ўйини кўпга чўзилмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024