Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистондаги банкда содир бўлган портлаш натижасида 10дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш канализация тармоғида газ тўпланиб қолиши натижасида содир бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳридаги банкда содир бўлган портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Express Tribune нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, яна 12 киши тан жароҳати олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш канализация тармоғида газ тўпланиб қолиши натижасида содир бўлган.
Воқеанинг асл сабаби аниқланмоқда, террорчилик акти истисно этилмаяпти.
Карачида августда юк машинаси кузовида содир бўлган портлаш натижасида 11 киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳатланганди.