Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ойга ракета учиришни режалаштирмоқда
Ракета керосин ва суюқ кислородда ишлайдиган двигателларга эга бўлади. У Ой орбитасига 27 тоннагача юкни олиб чиқа олади.
Фото: AP
Хитой 2026 йилга бориб Ойга тайконавтларни жўнатишда фойдаланиладиган ракета парвозини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда SpaceNews хабар берди.
Қайд этилишича, янги ракета керосин ва суюқ кислородда ишлайдиган двигателларга эга бўлади.
SpaceNews маълумотига кўра, у Ой орбитасига 27 тоннагача юкни олиб чиқа олади. Ракетанинг баландлиги 90 метрни ташкил этади.
Аввалроқ Хитойда фазовий ракеталарни учириш учун махсус сузувчи космодром қурилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:32 / 20.05.2026
Туркия қитъалараро ракетасини кўз-кўз қилди. Яна қайси давлатлар бундай қурилмага эга?
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
10:49 / 17.05.2026
Трамп ортидан Путин ҳам Хитойга ташриф буюради
08:29 / 15.05.2026