Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Песков Беларусда Россия ядро қуроли жойлаштирилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди
Аввалроқ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей Минск ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқаётганини айтганди.
Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Беларусда Россия ядро қуроли жойлаштирилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди.
«Чегараларимизда бизга нисбатан хатар уйғотадиган турли қуролларнинг жойлаштирилиши вазиятни мувозанатлаштириш учун тегишли қадамлар ташлашни талаб қилиши ҳеч кимга сир эмас. Бу ерда турли хил вариантлар бўлиши мумкин», — деди Песков.
Аввалроқ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей Минск ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқаётганини айтганди.
Ноябр охирларида Беларусь етакчиси Александр Лукашенко “РИА Новости” ахборот агентлигига берган интервьюсида НАТО Польшада ядро қуролини жойлаштирса, унда Беларусь ўз ҳудудида Россиядан шундай қуролни жойлаштиришни сўрашини билдирганди.
Мавзуга оид
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
09:15 / 18.04.2026
Зеленский Минскка кескин сигнал йўллади
19:56 / 10.04.2026