Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржа савдоларида шакар, суюлтирилган газ ва цемент нархи арзонлашди
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларида цемент нархи 1,8 фоизга, суюлтирилган газ нархи 6 фоизга, шакар нархи 1,3 фоизга арзонлашган.
13–19 декабрь кунлари «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 триллион 181,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,2 фоизга кўпдир.
Цемент
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 515,8 минг сўмдан 506,3 минг сўмгача, яъни 1,8 фоизга пасайган.
Суюлтирилган газ
Ўтган ҳафта давомидаги биржа савдоларида суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 млн 217,4 минг сўмдан 3 млн 24,9 минг сўмгача, яъни 6 фоизга пасайган.
Шакар
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 млн 944,8 минг сўмдан 7 млн 841,5 минг сўмгача ёки 1,3 фоизга арзонлашган.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026