Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Озиқ-овқат захирасини яратиш - ҳар бир ҳокимнинг асосий вазифаси»
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва кооперация асосида балиқ етиштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида давлат раҳбари озиқ-овқат захирасини яратиш ҳар бир ҳокимнинг асосий вазифаси эканини маълум қилди.
«Энг оғир ва энг мураккаб нарса - қандай қилиб ҳар бир вилоят ва шаҳар, ҳар бир туман ҳокими ўз халқини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаши мумкин? Олдин ер, пул, сув йўқ эди, ҳозир ер ҳам, пул ҳам, сув ҳам бор. Лекин ҳар бир вилоятнинг ҳокими қандай қилиб ўзини озиқ-овқат... Гўшт, тухум, парранда, сабзи, пиёз қанча керак? Келгуси йил... шу йил якунигача, бемалол мана шу пишиқчиликкача озиқ-овқат маҳсулотларини барқарор етиштириб, одамларни рози қилиб, ҳар бир вилоят ҳокими ҳар куни бу тўғрисида ўйлаши керак», деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда давлат раҳбари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасида молиявий масалалар ҳал қилиниб, барча имкониятлар яратиб берилганига қарамай, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда камчиликлар сақланиб қолаётганига эътибор қаратди.
Кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш, ўз ҳудудида зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли захирасини шакллантириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш барча даражадаги ҳокимларнинг диққат марказида бўлиши кераклиги таъкидланди.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
20:32 / 12.05.2026