Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский ўзаро учрашувни келишиб олиш учун Путинга қўнғироқ қилишга тайёрлигини айтди
Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳозирда Украина ва Россия етакчилари ўртасида ҳеч қандай мулоқот йўқ, аммо у ҳар қандай шаклдаги учрашувга тайёр.
Украина президенти Владимир Зеленский ўзаро учрашув масаласини келишиб олиш учун Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилишга тайёрлигини айтди.
«Маъмуриятларимиз кун тартиби қандай бўлиши борасида гаплашишмоқда, агар улар мураккаб ҳужжатлар бўйича келиша олишмаса, мен тўғри унга қўнғироқ қиламан», — деди Зеленский.
Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳозирда Украина ва Россия етакчилари ўртасида ҳеч қандай мулоқот йўқ, аммо у ҳар қандай шаклдаги учрашувга тайёр.
«Биз мулоқотга тайёрлигимизни очиқчасига айтамиз. Бизга Россия томони тайёрлигини айтиши керак. Биз Россия Федерацияси билан ҳар қандай шаклда учрашишга тайёрмиз. Биз юзма-юз мулоқотга ҳам тайёрмиз, қандай шаклда бўлишининг аҳамияти йўқ», — деди Украина президенти.
Аввалроқ Зеленский Донбасс масаласида референдум ўтказилиши ва Путин билан музокаралар олиб бориши мумкинлигини истисно қилмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
15:45 / 10.07.2026
Путин урушни давом эттирмоқчи
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
21:27 / 08.07.2026