Жаҳон | 23:47 / 22.12.2021
6677
1 дақиқада ўқилади

Германияда йил охиригача мамлакатдаги АЭСларнинг ярми ёпилади

Мамлакатда фаолият кўрсатадиган учта АЭС қолади, аммо улар ҳам 2022 йил охиригача ёпилади.

Фото: Global Look Press

Германия 2021 йил охиригача мамлакатдаги АЭСларнинг ярмини ёпишни мўлжалламоқда, деб хабар берди Bloomberg агентлиги.

Grohnde, Gundremmingen C ва Brokdorf АЭСларининг ёпилиши Германиянинг ядровий энергетикадан воз кечиш режасининг бир қисми ҳисобланади.

Мамлакатда фаолият кўрсатадиган учта АЭС қолади, аммо улар ҳам 2022 йил охиригача ёпилади.

2011 йилда Япониянинг Фукусима АЭСидаги ҳалокатдан сўнг Ангела Меркел ҳукумати атом энергиясидан фойдаланишдан воз кечишга ваъда берганди. 

Бу йил Германияда қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши пасайиб кетди, деб маълум қилди мамлакат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш федерал агентлиги.

"Жорий йилнинг биринчи чорагида шамол жуда кам эсди, қуёш эса ўтган йилгига нисбатан камроқ нур сочди", – дея изоҳ берди агентлик.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид