Жаҳон | 18:17 / 22.12.2021
3139
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда вакцинанинг қўшимча дозаси билан эмланганларга 100 доллардан берилади

Ёзда Нью-Йорк ҳокимияти вакцинанинг биринчи дозасини олганларга 100 доллардан таклиф қилганди.

Фото: The New York Times

Нью-Йорк мэри Билл де Блазио янги йилгача коронавирусга қарши вакцинанинг бустер дозаси билан эмланганларга 100 доллардан берилишини эълон қилди. 

У шунингдек, шаҳарда тестлар сони кўпайтирилишини маълум қилиб, кўпроқ одамлар коронавирусга қарши эмланишига умид билдирди.

"Бу АҚШдаги энг катта рағбатлантириш дастури бўлади ва нью-йоркликлар бунга қандай жавоб қайтаришларини кўрмоқчиман", - деб ёзди у.

Блазионинг қайд этишича, рағбатлантирувчи маблағ эмлаш пунктида эмланганларга ҳам, уйда вакцина олганларга ҳам берилади.

Ёзда Нью-Йорк ҳокимияти вакцинанинг биринчи дозасини олганларга 100 доллардан таклиф қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид