Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда синглисини ҳимоя қилиш баҳонасида фуқарони ўлдирган йигит ва унинг шерикларига ҳукм ўқилди
Қашқадарё вилояти Косон туманида синглисини ҳимоя қилиш баҳонасида фуқарони ўлдирган йигит ва унинг шерикларига ҳукм ўқилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Косон туманида яшовчи йигит бошқа бир йигитни синглиси билан гаплашиб юрганликда гумон қилиб, уни ўлдириш режасини тузган. Бу учун у телеграмда қиз бола номидан аккаунт очиб, жабрланувчи йигит билан муносабатга киришади ва жорий йил 22 март куни тунда уни ўлдириш учун учрашувга чақиради. Шунингдек, бу ҳақда уч нафар қариндошига айтиб, қотиллик режасини улар билан пишитиб олади.
Йигит учрашувга келгач, қизнинг акаси унга ўзи билан олиб келган пичоқ билан зарба беради. Аммо йигитга кучи етмайди. Шу пайт қариндошлар жабрланувчининг қўлларидан тутиб туришади. Қизнинг акаси эса уни пичоқлаб ўлдиради.
Сўнг улар марҳумга тегишли машинада Косон туманида жойлашган Уйрат қишлоғига боришади ва жасадни эски қудуққа ташлаб юборишади. Марҳумнинг машинасидаги қон изларини тозалашади ва у ерда бўлган 20 миллион сўм пулни олиб кетишади.
Узоқ давом этган тергов жараёнларидан сўнг тўпланган ҳужжатлар судда кўриб чиқилади. Суд ҳукмига кўра, қизнинг акасига 19 йил, унинг икки нафар шеригига 18 йил, яна бирига 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026