Жаҳон | 19:43 / 22.12.2021
5251
1 дақиқада ўқилади

Хитойда бир кишида коронавирус аниқлангани боис бутун шаҳар карантинга олинди

Икки юз минг киши истиқомат қиладиган шаҳарда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган, жамоат жойлари ва мактаблар ёпилган.

Фото: Reuters

Хитойнинг Дунсин шаҳри аҳолиси бир кишида коронавирус аниқланганидан сўнг карантинга олинди, деб хабар бермоқда Asia One нашри.

Хабарга кўра, 200 минг киши истиқомат қиладиган шаҳарда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган, жамоат жойлари ва мактаблар ёпилган.

Аҳоли карантинга ўтказилган, бундан ташқари, ҳар бир фуқаро коронавирусга тест топшириши мажбурий этиб белгиланган.

Шунингдек, Вьетнам билан чегарада жойлашган шаҳарда чегара пунктлари фаолияти тўхтатилган.

Ҳозирда маҳаллий ҳокимият касаллик манбасини ва бемор кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқлаш билан шуғулланмоқда.

Мавзуга оид