Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача маблағ ажратилади
“Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, президентнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ–6260-сон фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 млн доллар пул ажратилган.
Қарорга асосан, мазкур маблағлардан 2022-2024 йилларда ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади: кредит миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан 2 минг бараваригача; муддати – 7 йил, имтиёзли давр – 3 йил; фоиз ставкаси – Марказий банкнинг асосий ставкасида (ҳозирда 14 фоиз).
Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади.
Ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курслари, шу жумладан “онлайн” тарзда бепул ташкил этилади. Мазкур курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат тақдим этилиб, улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун юқоридаги шартларда кредитлар ажратилади.
Лойиҳани амалга ошириш учун ёшлар ТИФ миллий банк филиалларига ариза беради ва унга мувофиқ кредит ажратилади ёки асослантирилган ҳолда рад этилади.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган
12:54 / 30.06.2026
Шавкат Мирзиёев фаол ёшлар билан учрашди
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026