Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон бир сутка ичида иккинчи марта “ер-ер” синфидаги ракетани синовдан ўтказди
22 декабр куни Ҳиндистон мудофаа соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмалар ташкилоти Абдул-Калам оролида Pralay ракетасини синовдан ўтказганди.
Ҳиндистон бир сутка ичида иккиняи бор “ер-ер” синфидаги Pralay ракетаси синовини ўтказди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб ANI агентлиги хабар берди.
“Бугун Ҳиндистон 150-500 километр масофадаги нишонни йўқ қилувчи Pralay ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу сутка давомидаги иккинчи муваффақиятли синовдир”, — деган агентлик манбалари.
Қайд этилишича, ракета синов давомида барча вазифаларни бажарган.
22 декабр куни Ҳиндистон мудофаа соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмалар ташкилоти (DRDO) Абдул-Калам оролида Pralay ракетасини синовдан ўтказганди.
Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх DRDO’ни ракетанинг муваффақиятли синовлари билан табриклаган ва ташкилотга миннатдорлик билдирган.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
08:36 / 02.07.2026