Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган шахслар орасида республика танловлари ўтказиб борилади
Танлов натижалари ҳар йили “3 декабрь – Xалқаро ногиронлар куни” арафасида эълон қилинади ҳамда танлов ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар орасида уларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган энг яхши ижтимоий лойиҳаларни рағбатлантириб бориш мақсадида 2022 йилдан бошлаб республика танловлари ташкил этилади ва ўтказиб борилади. Бу ҳақда президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтилмоқда.
Ҳужжатда белгиланишича, танловлар қуйидаги номинацияларда ўтказилади:
-
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан – “Энг яхши ижтимоий лойиҳа”;
-
Савдо-саноат палатаси томонидан – “Энг яхши тадбиркор”;
-
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан – “Энг яхши талаба”;
-
Туризм ва спорт вазирлиги томонидан – “Энг яхши спортчи”;
-
Маданият вазирлиги томонидан – “Энг яхши китобхон”;
-
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан – “Энг яхши иш берувчи”.
Танлов натижалари ҳар йили “3 декабрь – Xалқаро ногиронлар куни” арафасида эълон қилинади ҳамда танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Мавзуга оид
18:12 / 07.04.2026
Қуролли Кучлар тизимида китобхонлик танлови ўтказилади, ғолибга электромобил берилади
21:00 / 03.04.2026
Тошкент давлат тиббиёт университети: хорижий талабалар учун нуфузли танлов
19:00 / 03.04.2026
Мундиалга йўл: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ мижозлар ўртасидаги танлов ғолиблари аниқланди
17:45 / 20.10.2025