Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги Гулнора Каримова компанияси суд орқали қайтариб олиши мумкин бўлган маблағларни тасарруф этолмаслигини маълум қилди
Адлия вазирлигига кўра, Швейцария суди томонидан Гулнора Каримова бенефициари бўлган «Takilant» компаниясига тегишли 293 млн доллардан ортиқ маблағнинг мусодара қилиниши пулларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича кейинги музокаралар учун имконият очади.
Швейцария Федерал жиноят суди Гулнора Каримова бенефициари бўлган «Takilant» компаниясига музлатиб қўйилган маблағлардан 70 миллион долларга яқинини қайтариш ҳақида қарор чиқаргани маьлум қилинганди.
Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева телеграм каналида ёзишича, Швейцария федерал жиноят судининг 2021 йил 17 декабрдаги қарори ҳали якуний қарор эмас. Хусусан, Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари суднинг ушбу қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Жорий йилнинг 22 декабрида эълон қилинган баёнотида Швейцария суди Г.Каримова ва унинг шерикларини ноқонуний маблағларни оғирлаштирувчи ҳолатларда легаллаштиришда айбдор деб тан олгани ва шу сабаб 293 млн доллардан ортиқ маблағ мусодара қилингани ҳақида хабар берди.
Бу Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун муҳим ғалаба ҳисобланади, чунки у маблағларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича кейинги музокаралар учун имконият очади.
Шу билан бирга, суд қарорига кўра, 70 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ процессуал харажатлар чиқариб ташланганидан сўнг “Takilant Ltd.” компаниясига қайтарилиши мумкин. Айрим ОАВлар суд қарорининг ушбу қисмини нотўғри талқин қилган ҳолда асоссиз маълумотлар тарқатмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Швейцария федерал жиноят судининг 2021 йил 17 декабрдаги қарори ҳали якуний қарор эмас. Хусусан, Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари суднинг ушбу қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Бундан ташқари, ушбу маблағларга нисбатан Америка Қўшма Штатларининг ваколатли органлари томонидан уларни ҳибсга олиш тўғрисида даъво ва ордер ҳам мавжуд, бу эса Швейцария судининг кўрсатилган қарори кучга кирган тақдирда ҳам ушбу маблағларни компанияга қайтариш имконини бермайди.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари Швейцария ва АҚШ расмийлари билан Г. Каримова ва унинг шерикларининг жиноий фаолияти натижасида орттирилган активларини қайтариш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Чунки ушбу жиноятлардан Ўзбекистон давлати ва халқи ҳам жабр кўрган», дея ёзди Адлия вазири матбуот котиби.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026