Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афросиёб» поездлари қатнови биттага кўпаяди, барча поездларга қўшимча вагон уланади
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2021 йил 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “Афросиёб” замонавий поездларининг қатновини йўлга қўяди.
“Ўзтемирйўлйўловчи” хабарига кўра, ҳозиргача фақат ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб келаётган 770-сонли “Афросиёб” поезди 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 09:02 да “Тошкент-Бухоро” йўналишида қатновини амалга оширади.
Шунингдек, 769-сонли “Афросиёб” поезди ҳам 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 15:02 да “Бухоро-Тошкент” йўналишида қатновини амалга оширади.
Ушбу поездлар Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида тўхтаб ўтади.
Бундан ташқари, дам олиш кунлари барча йўловчи поездларга қўшимча вагонлар ҳам уланади.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026