Дам олиш кунлари ёмғир қорга айланиши кутилмоқда - «Ўзгидромет»
Бугун республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқни ташкил этади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, республиканинг шимолий ҳудудларига совуқ антициклон кириб келиши бошланади, бу ҳудудларнинг баъзи жойларида қор ёғади, шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, ҳарорат кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқдан юқори бўлмайди.
Эртага республиканинг барча ҳудудларига антициклон кириб келади, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқни, кундузи 5-10 даража илиқни, шимолда кечаси 3-8 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.
Якшанба куни мамлакатнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, шимолда ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқни, шимолда кечаси 9-14 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.
Душанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, кечаси ҳарорат 3-8 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқдан юқори бўлмайди, бу ушбу кун учун бўлган кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага камдир.
Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Мавзуга оид
20:23 / 07.10.2024
2023 йилги қурғоқчилик дунё дарёларининг 50 фоизини саёзлаштирди
18:31 / 07.10.2024
Ҳафта давомида ёғингарчиликсиз ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда
12:40 / 07.10.2024
8 октябр куни ҳарорат 29 даражагача кўтарилади
16:30 / 05.10.2024