Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда 2 кишини тупроқ босиб қолди. Улардан бири вафот этди
2021 йил 17 декабрь куни соат 16:40ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида йўл тагидан қувур қазиётган 2 кишини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Kun.uz’га Қорақалпоғистон прокуратураси матбуот котиби хабар берди.
Маълум бўлишича, «Мелиоратор-Кунград» кўп тармоқли фирма ишчилари Қўнғирот тумани ҳудудидан ўтувчи Қўнғирот-Мўйноқ автомобиль йўлининг 3-4 км оралиғида йўл қувур ўтказмоқчи бўлишган. 3.30 метр чуқурликдан қувур ўтказмоқчи бўлишаётганда чуқурнинг икки тарафи ўйилиб кетган. Ишчиларни тупроқ ва асфальт йўлнинг тошлари босиб қолган.
Оқибатда ушбу фирма ишчиси, 1969 йилда туғилган А.Қ. тан-жароҳати олган ва 1986 йилда туғилган С.С. воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин ҳам Қўнғиротда 3 киши тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этган эди. Кейинроқ ҳалок бўлган 3 киши сув қувурини ноқонуний олиб кетмоқчи бўлгани маълум бўлган.
Мавзуга оид
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
20:00 / 05.06.2026
Тўрт боланинг “бошини еган” электромопедми ёки?.. - Пахтачидаги фожиа тафсилотлари
18:02 / 02.06.2026