Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирусга қарши етарлича курашмаган амалдорлар жазога тортилди
Шаҳар ҳокимияти коронавирусга тест ўтказишда сусткашликка йўл қўйган, касаллик ҳолатлари аниқланганидан кейин тезкор чоралар кўрмаган.
Фото: Stringer/Getty Images
Хитой ҳукумати Сиан шаҳри мансабдорларини коронавирус тарқалишига қарши етарлича чора кўрмагани учун жазолади, деб хабар берди South China Morning Post (SCMP) газетаси.
Газетанинг ёзишича, Хитой компартиясининг тартиб-интизом комиссияси 26 нафар мансабдор шахсни “коронавирус тарқалишининг олдини олишда етарлича қатъият кўрсатмагани” сабабли жазога тортган.
Комиссия баёнотига кўра, шаҳар ҳокимияти коронавирусга тест ўтказишда сусткашликка йўл қўйган, касаллик ҳолатлари аниқланганидан кейин тезкор чоралар кўрмаган.
Газетанинг қайд этишича, коронавирус тарқалишини назорат қила олмаган мансабдорлар одатда ҳайфсан билан жазоланади ёки лавозимидан озод этилади.
Жума куни аҳолиси 13 млн кишини ташкил этувчи Сиан шаҳрида 49 кишида коронавирус аниқланган. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, коронавирус Сиандан яна бешта шаҳарга, жумладан, Пекинга тарқалган.
Пандемия бошланганидан буён Хитойда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 110,7 мингдан ошган, 4,6 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
08:56 / 25.04.2026
Хитой дронларни ҳавода қувватлантириш технологиясини синовдан ўтказди
22:05 / 23.04.2026