14:50 / 25.12.2021
3382

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аҳрор Мансуров Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Аҳрор Мансуров 1988 йилда Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2013 йили Мингбулоқ туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси вазифасидан бошлаган.

У 2019 йилдан шу кунга қадар Президент Администрацияси етакчи инспектори бўлиб ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Мусаев Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Top