Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озиқ-овқат соҳасида стратегик тадқиқотлар маркази ташкил этилди
“Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ташкил этилди.
Марказнинг асосий вазифаларидан бири озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
2022-2023 йилларда боғ ва токзорларни барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонлари ташкил қилинади.
Марказ давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган ва якунланган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижаларга оид маълумотларни ўзининг сайтида мунтазам эълон қилиб боради.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
20:32 / 12.05.2026