Жаҳон | 14:29 / 25.12.2021
11954
1 дақиқада ўқилади

Сўнгги ойларда 1,9 мингга яқин жангари толиблар сафидан чиқарилди

Толиблар сентябр охирларида жангариларнинг ахлоқини назорат қилиш ва айбдорларни жазолаш билан шуғулланувчи "Тасфия ас-Саф" комиссиясини тузганди.

Фото: Reuters

Охирги ойларда 1,9 мингга яқин жангари "Толибон" ҳаракати сафидан чиқарилди. Бу ҳақда ҳаракат вакили Алҳанафий Вардак маълум қилди.

"Афғонистон ислом амирлигида "Тасфия ас-Саф" комиссияси тузилганидан буён 1895 киши АИА сафидан чиқарилди. Улар орасида провинциялар раҳбарлари ва дала командирлари бор", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Толиблар сентябр охирларида жангариларнинг ахлоқини назорат қилиш ва айбдорларни жазолаш билан шуғулланувчи "Тасфия ас-Саф" комиссиясини тузганди.

Декабрда эса афғон армиясини қайта ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш бўйича махсус қўмита ташкил этилди. "Толибон"нинг билдиришича, Афғонистоннинг янги қуролли кучлари таркибига камида 150 минг аскар жалб этилади.

Бундан ташқари, ҳарбий таълим тизимига диний ва мафкуравий тарбия асослари киритилади.

Мавзуга оид