Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусийлар Саудия Арабистонига 400дан кўпроқ баллистик ракета учиргани маълум қилинди
Фото: Anadolu Agency
Яманнинг “Ансор Аллоҳ” исёнчи ҳаракати тарафдорлари – ҳусийлар Саудия Арабистони ҳудудига 400дан кўпроқ баллистик ракета учирган. Бундай маълумотларни ҳусийларга қарши кураш олиб бораётган Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция расмий вакили полковник Турки ал-Маликий маълум қилди.
“Ҳусийлар подшоҳлик ҳудудига 430та баллистик ракета учирган”, деб келтирган ал-Маликий сўзларини Al-Hadath телеканали. Бироқ полковник ракеталар қайси муддатда учирилганига аниқлик киритмаган. Унинг таъкидлашича, ҳусийлар Саудия Арабистонига ҳаводан ҳужум қилиш вақтида 850дан кўпроқ учувчисиз парвоз қурилмаси қўллаган. Улар ракеталар ва миналаштирилган дронларни учириш учун Яманда ўз назоратларида бўлган Сано халқаро аэропортидан фойдаланишади.
Бундан ташқари, ҳусийлар Қизил денгизда 100тага яқин миналаштирилган катерни коалиция кучларига қарши қўллаган. “Уларнинг барчаси коалиция кучлари томонидан йўқ қилинган”, деб таъкидлаб ўтган ал-Маликий.
У ҳусийларнинг Саудия Арабистони ҳудудини бомбардимон қилиши оқибатида 59 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилган. Ўз навбатида, коалициянинг ҳусийлар позицияларига берган зарбалари натижасида жорий йил бошидан бери 30 мингдан кўпроқ ҳусий ўлдирилган.
“Коалицияда ҳусийларнинг хатти-ҳаракатларини Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи назорат қилишининг исботлари мавжуд”, деб айтган ал-Маликий ва Саудия Арабистони ҳамда Яманда тинч аҳолига ҳужумлар ортида айнан шу ҳаракат турганини қўшимча қилган.
Яманда 2014 йил августдан бери ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасида қарама-қаршилик давом этиб келмоқда. Ушбу ихтилофда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаб келади.
Мавзуга оид
07:26 / 03.12.2025
Саудиядаги улкан «Мукааб» пойдевори сунъий йўлдошдан қайд этилди
14:02 / 02.12.2025
РФ ва Саудия Арабистони визани бекор қилиш тўғрисида шартнома имзолади
12:55 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўрта тиббиёт ходимларини ишга жойлаштириш бўйича келишув имзолади
19:00 / 29.11.2025