Жаҳон | 14:21 / 27.12.2021
2877
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда коронавирусга қарши Pfizer таблеткасидан фойдаланишга рухсат берилди

Paxlovid 12 ёшдан катта беморларни даволашда қўлланилади.

Фото: Pfizer/Handout via REUTERS

Жанубий Корея ҳукумати Pfizer Inc компаниясининг коронавирусга қарши мўлжалланган таблеткасидан фойдаланишга рухсат берди, деб ёзади Yonhap News.

Хабар қилинишича, мамлакат озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги Paxlovid дори воситасидан коронавирусга қарши фойдаланиш мумкин деган хулосага келган.

Вазирлик хулосасига кўра, дастлабки синовлар дори касалликни оғир шаклда ўтказиши мумкин бўлган беморларнинг шифохонага ётиш ва ўлим хавфини сезиларли даражада камайтиришини кўрсатган. Paxlovid 12 ёшдан катта беморларни даволашда қўлланилади.

Ўтган ҳафтада АҚШда Paxlovid дорисидан фойдаланишга рухсат берилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид