Коронавирусга қарши вакциналарнинг қандай ишлаши “Уйда ёлғиз” фильми мисолида кўрсатилди
Жонс Ҳопкинс университети Twitter’даги саҳифасида “Уйда ёлғиз” фильмидан парча ёрдамида коронавирусга қарши вакциналарнинг организмни вирусдан қандай ҳимоялашини тушунтирди.
Роликда фильм бош қаҳрамони Кевин уйига бостириб кирган икки ўғри “дельта” ва “омикрон” деб, болакай уларга юқоридан улоқтирадиган бўёқ идишлари эса вирусга қарши вакцина деб белгиланган.
“Бу менинг танам, мен уни ҳимоялашим керак!” дейилади роликда.
Кевин улоқтирадиган биринчи бўёқ идиши “дельта” штаммни йиқитади, бироқ “омикрон” чап беришга улгуриб қолади. Аммо болакай улоқтирган иккинчи идиш, яъни “бустер доза” уни ҳам бартараф этади.
29 ноябрда АҚШнинг аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти раҳбари Энтони Фаучи вакцинанинг қўшимча “бустер” дозаси омикрон штаммидан ҳимоялаши мумкинлигини айтганди.
Аввалроқ Bloomberg ахборот агентлиги дунёнинг 184та давлатида 8,95 млрд доза вакцина қўлланганини маълум қилган. Таъкидланишича, дунёдаги ҳар 100 одамга 116 доза вакцина қўлланган, бироқ вакциналарнинг давлатлар ўртасида тенг тақсимланмаётгани муаммоси мавжуд. Энг юқори даромадларга эга давлатлар эмлашни энг паст даромадли давлатларга нисбатан 10 марта тезроқ ўтказмоқда.
“Дунё бўйича эмлашнинг ўртача суръатлари кунига 43,4 млн дозани ташкил қилмоқда. Агар бу суръатлар сақланиб қолса, сайёранинг 75 фоиз аҳолиси жуда бўлмаса битта доза вакцина олиши учун яна 5 ой вақт талаб этилади”, деб маълум қилинган Bloomberg’да.
Мавзуга оид
23:36 / 19.09.2024
Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади
13:54 / 18.09.2024
Коронавируснинг янги варианти ХЕC тарқалмоқда: у олдингиларидан қандай фарқ қилади?
21:46 / 20.08.2024
Маймунчечак эпидемияси коронавирус каби жиддий муаммо эмас – ЖССТ
09:57 / 10.08.2024