Ўзбекистон | 10:58 / 27.12.2021
3830
2 дақиқада ўқилади

Россияда чет элликлар учун «назорат остида бўлиш» режими тафсилотлари очиқланди

Россияда «назорат остида бўлиш» режимида бўлган хорижликларнинг яшаш жойини ўзгартиришга чекловлар қўйилади, шунингдек, чекловлар ўрнатган махсус органга ташриф буюриши талаб этилади. Бу ҳақда мамлакат ИИВ Миграция бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.

Фото: Sputnik / Asatur Yesayants

Казакова Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган миграция соҳасидаги қонун ҳақида гапириб, ушбу режим тўғрисида эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, режим хорижликларнинг Россияда бўлишини назорат қилишнинг янги механизмини назарда тутади: маъмурий назорат. Унинг доирасида «назорат остида бўлиш» махсус ҳуқуқни муҳофаза қилиш режими жорий этилади

«Назорат қилинадиган шахсларга назорат қилувчи органнинг розилигисиз турган жойини ўзгартириш ҳуқуқи, назоратда бўлиш режимини ўрнатган органга вақти-вақти билан келиб туриш ёки унинг мавжудлигини бошқа йўл билан тасдиқлаш мажбуриятига чекловлар, шу жумладан электрон шаклда қўйилади», - деди Казакова. 

Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, хорижликларни Россиядан олиб чиқишнинг иккита мустақил процедураси (бугунги кунда мавжуд бўлган маъмурий чиқариб юбориш ва депортация) ўрнига битта тартиб - «чиқариб юбориш» жорий этилади. Россиядан ташқарида бўлган ёки қаердалиги номаълум бўлган чет элликларга «мамлакатда бўлиши номақбуллиги» институти қўлланилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид