Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрон тижорат иштирокчиларига фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёз берилади
“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида электрон тижорат иштирокчиларига, уларнинг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар, фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар берилади.
Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзли давр уч йилдан беш йилга узайтирилади.
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилади;
2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари берилади.
Қонун лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳамда Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
Лойиҳанинг қабул қилиниши Ўзбекистон давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини талаб этмаслиги айтилган.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026