Жаҳон | 17:32 / 29.12.2021
2707
1 дақиқада ўқилади

Бельгияда жамоатчилик босими туфайли кинотеатр ва концерт залларини очишга қарор қилинди

Аввалроқ театр продюсери Матье Пэнт ҳукуматни ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш, чеклов чораларининг нопропорционаллиги, меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш ҳамда маданиятни тақиқлашда айблаганди.

Фото: ТАСС

Бельгия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли илгари эълон қилинган чеклов чораларининг айримларини бекор қилди.

Маълумот берилишича, кинотеатр ва концерт заллари фаолиятига нисбатан жорий этилган тақиқ бекор қилинди.

Аввалроқ театр продюсери Матье Пэнт ҳукуматни ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш, чеклов чораларининг нопропорционаллиги, меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш ҳамда маданиятни тақиқлашда айблаганди.

Шу билан бирга, қатор кинотеатрлар ҳукумат чеклов чораларини адолатсиз деб ҳисоблаб мазкур қарорни бажаришдан бош тортганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид