Жаҳон | 20:22 / 29.12.2021
4165
1 дақиқада ўқилади

Францияда бир суткада 208 минг кишида коронавирус аниқланди

Шифохонага ётқизилганларнинг 70 фоизини эмланмаганлар ташкил этади.

Фото: Reuters

Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран мамлакатда ўтган суткада 208 минг кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда Le Figaro газетаси хабар бермоқда.

“Омикрон” тўғрисида “тўлқин” сўзини ишлатмаган бўлардим, буни “бўрон” ва ҳатто “цунами” дейиш мумкин”, — деди вазир.

Вераннинг маълумот беришича, 10 фоизга яқин французлар коронавирусга мусбат тест топширганлар билан мулоқотда бўлган.

Шунингдек, шифохонага ётқизилганларнинг 70 фоизини эмланмаганлар ташкил этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид