Энергетика вазирлиги томонидан Яшнобод туманида замонавий боғ барпо этилди
Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан жорий этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Алимкент кўчаси бўйида жойлашган ҳудудда замонавий боғ барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу замонавий яшил масканнинг умумий майдони 1,5 гектар бўлиб, унинг таркибига электрон кутубхонa, бепул Wi-Fi ҳудудлaри билaн жиҳозлaнгaн кўкaлaмзорлaштирилгaн aллея, воркaут ҳудуди вa aвтотурaргоҳ кирган.
Боғ ҳудуди иккита замонавий монитор, 40 та ўриндиқ, мусиқали овоз кучайтиргич воситалари билан жиҳозланган. Электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида 80 дона қуёшдан қувватланувчи ёритиш чироқлари ўрнатилган.
- Президентимизнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қаровсиз ҳудудда Яшнобод тумани ҳокимлиги билан келишилган ҳолда замонавий боғ бунёд этишни ният қилган эдик ва мана кўриб турганингиздек, қисқа вақт ичида ушбу шинам маскан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди, - дейди Энергетика вазири маслаҳатчиси - матбуот котиби Э.Бекмуродова.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
09:33 / 28.07.2024
Энергетика вазирлиги электр энергияси режали ўчирилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
17:29 / 19.07.2024
«Бу ёлғон» – иқтисодчи Энергетика вазирлигининг юридик шахсларга электр токи учун оширилган тарифлар қўллашга оид аргументларини рад этди
21:44 / 18.05.2024
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди
12:59 / 15.05.2024