Ўзбекистон | 09:32 / 30.12.2021
2671
2 дақиқада ўқилади

Испания компанияси «Афросиёб» поездларига техник хизмат кўрсатади

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Patentes Talgo S.L.U.» компанияси ўртасида онлайн-тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

«Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, мулоқот давомида «Patentes Talgo S.L.U.» компанияси тижорат директори Алваро Сегуро билан юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда мавжуд 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездларига 4 йил муддат давомида техник хизмат кўрсатиш испаниялик мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Шартнома жорий йил ноябрь ойида «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раиси в.б. Ҳусниддин Ҳосилов Испаниянинг «Patentes Talgo S.L.U.» компанияси МДҲ мамлакатлари ва Европа бўйича тижорат директори Энрике Риэска бошчилигида делегация билан учрашуви чоғида эришилган келишувлар доирасида тасдиқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид