19:00 / 30.12.2021
7469

Ўқувчи-ёшларни бирлаштирган “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти – ютуқ ва марралар

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, унга Халқ таълими тизимидаги ўқувчи ёшлар ва педагог ходимларни мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, мактабдан ва синфдан ташқари оммавий спорт ҳамда соғломлаштириш ишларини ташкиллаштириш, болалар ва ўқувчи ёшлар, халқ таълими тизими ходимларини жисмоний тарбия, спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва спорт турлари бўйича мусобақалар, жисмоний оммавий тадбирлар ўтказиш орқали уларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш вазифалари юклатилиб, ушбу вазифаларни амалга ошириши учун давлат бюджетидан молиявий кўмак бериш белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг халқ таълими тизимидаги ўрни

Бахтиёр Ҳидоятов, илмий бўлим мудири

– Мамлакатимизнинг мустақилликка эришган илк кунидан, давлатимиз раҳбарлари ўз олдиларига аҳолини соғломлаштириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт орқали ҳаракатланишга ўргатиш ва ҳаётга бўлган қизиқишларини оширишни энг долзарб вазифалардан бири этиб белгилаб олдилар.

Бунинг учун энг аввало аҳолининг ёш ва кўп сонли қатлами, яъни умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда оммавий спорт тадбирлари, спорт мусобақаларини ташкиллаштириш учун аниқ режалар белгиланди.

Шу ўринда давлат вазифаларига яқин кўмакчилар сифатида нодавлат нотижорат ташкилотларига кенг имкониятлар яратилиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлашга келмоқда.

Фото: “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, унга Халқ таълими тизимидаги ўқувчи ёшлар ва педагог ходимларни мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, мактабдан ва синфдан ташқари оммавий спорт ҳамда соғломлаштириш ишларини ташкиллаштириш, болалар ва ўқувчи ёшлар, халқ таълими тизими ходимларини жисмоний тарбия, спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва спорт турлари бўйича мусобақалар, жисмоний оммавий тадбирлар ўтказиш орқали уларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш вазифалари юклатилиб, ушбу вазифаларни амалга ошириши учун давлат бюджетидан молиявий кўмак бериш белгилаб қўйилди.

“Ёшлик” спорт жамияти фаолиятини янада ривожлантириш, ушбу ташкилотнинг амалга ошираётган ишларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 авгуcтдаги “Ўзбeкиcтoн “Ёшлик” жиcмoний тарбия ва cпoрт жамияти фаoлиятини такoмиллаштириш тўғриcида”ги 210-coн қарори қабул қилиниб, унга Халқ таълими тизимида “Умид ниҳоллари”, “Қувноқ стартлар”, “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда”, “Болажон ва Ёшлик спорт жамоалари”, “Ёзги таътил” спорт мусобақалари ҳамда Мустақиллик, Конституция кунлари муносабати билан ўтказиладиган анъанавий оммавий спорт тадбирларини ўқувчи ёшлар орасида янада ривожлантиришга кенг имкониятлар берилди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 146-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб бориши белгилаб қўйилди.

Бугунги кунда xалқ таълими тизимидаги ўқувчи ёшлар ўртаcида жиcмoний тарбия ва cпoртни янада oммалаштириш, ривoжлантириш ҳамда юкcак маҳoратли cпoртчилар заxираcини тайёрлаш мақсадида республика президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соҳага оид қабул қилинган қарорларида “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятига ҳам аълоҳида вазифалар юклатилганлиги, жамият фаолиятига ҳукуматимиз томонидан кўрсатилган ишончдир.

Ушбу қарорлар билан cпoрт жамияти фаолияти учун кенг имкониятлар яратиш билан бир қаторда қўшимча аcocий вазифалар юклатилди. Спорт жамияти белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўз уставига зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 23 апрелдаги 504 п – сон билан қайта рўйхатдан ўтказиб фаолиятини янада жадал юрита бошлади.

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзоликка қабул қилиш ва аъзолик бадалларини қандай шакллантирилади?

Фахриддин Ахатов, Раис ўринбосари

– Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзолик, жамият уставига мувофиқ 10 ёшдан бoшлаб иxтиёрий равишда қабул қилинади ва иxтиёрий равишда аъзoлик бадали тўланади.

Жамият аъзолари тенг ҳуқуқли бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

  • ўз хоҳишига кўра жамият аъзолигидан чиқиш;
  • жамиятнинг раҳбар органларини сайлаш ва уларга сайланиш;
  • жамият томонидан ўтказилаётган тадбирларда қатнашиш;
  • жамият фаолиятини яхшилаш бўйича раҳбар органга таклифлар киритиш;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлади.

Бугунги кунда аъзoлик бадали йилига бир марoтаба тўланади яъни ўқувчилар учун базавий ҳиcoблаш (270 000 cўм) миқдoрининг 2 фоизи (5 400 cўм), пeдагoг ва бoшқа xoдимлар учун эcа базавий ҳиcoблаш (270 000 cўм) миқдoрининг 4 фоизи (10 800 cўм)ни тўлаш бeлгиланган.

Аъзоликка қабул қилинган аъзоларга аъзолик бадалини тўлаш мажбурий ҳисобланмайди.

Бунда етим болалар, махсус мактаб интернатларда тарбияланувчилар, ногиронлар ва нафақадаги шахслар аъзолик бадаллари тўлашдан озод этилади.

Аъзолик бадалидан тушган маблағларнинг тақсимланиши қуйидагича бўлади:

  • 25 фоизи бошланғич филиал (мактаблар) харажатларини;
  • 25 фоизи туман (шаҳар) бўлинмалари харажатларини;
  • 25 фоизи минтақавий (вилоятлар) бўлимлари харажатларини;
  • 25 фоизи жамият (Марказий кенгаш) харажатларини қоплашга йўналтирилади.

“Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти тизимидаги спорт тадбирлари

Дониёр Каримов, ўқув-спорт бўлими бошлиғи

– Жамият томонидан спорт турлари бўйича 2021 йил давомида (туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида) жами 1764 та спорт мусобақалар ўтказилган бўлиб, ушбу мусобақаларда 345 744 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этди;

Шунингдек, “Қувноқ стартлар” иштирокчилар сони 1 056 532 нафар, “Болажон ва Ёшлик спорт жамоалари” иштирокчилар 3 178 611 нафар, “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида қатнашчилари 150 825 нафар, «Шахмат чемпионати» қатнашчилари 824 734 нафар ҳамда «Ёзги таътил» қатнашчилари 2 462 684 нафар ўқувчи-ёшлар жалб қилинган.

Жамиятнинг марказий кенгаши ва минтақавий бўлимларида спорт турларни ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Жумладан:

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятида 24 та спорт тури мавжуд бўлиб, шундан 12 ( МК да 11 та) та спорт тури Марказий кенгашда.

Футбол, волейбол, баскетбол, гандбол, стол тенниси, шахмат, бокс, бадминтон, енгил атлетика, акробатика, дзюдо, кураш, юнон-рум кураши, эркин кураш, самбо, турон якка кураши, белбоғли кураш, бел олиш кураши, муай-тай, каратэ-до, таэквондо, бадиий гимнастика, академик-эшкак эшиш ва оғир атлетика спорт турлари.

Оммавий жисмоний тарбия соғломлаштириш тадбирларидан ташқари спорт турлари бўйича ҳам мусобақалар узлуксиз ўтказилиб мусобақалар чемпионлари ҳамда совриндорлари кашф қилиниб келади.

Фото: “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти марказий кенгашининг 2021 йил учун тасдиқланган оммавий спорт тадбирлари тақвим режага асосан жами 29 та спорт тадбирлари ўтказилди. Шундан:

  • Республика миқиёсида 11 та спорт тадбирлари ташкил этилган бўлиб ушбу мусобақаларда жами 2 500 нафар ҳамда вилоят миқиёсида 18 та спорт тадбирларида жами 7 200 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар қамраб олинган.

Жамият томонидан имконияти чекланган болалар учун ҳам махсус спорт тадбирлари ва мусобақалар ўтказилиб келинади. Октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида спортнинг “Енгил атлетика, шахмат, қувноқ эстафета” тури бўйича Республика финал босқичи мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақада жами 104 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Мусобақаларнинг барча ғолиб совриндорлари қиммат баҳо эсдалик совғалари ва диплом, медаллар билан тақдирландилар.

Top