Ўзбекистон | 12:15 / 30.12.2021
11408
1 дақиқада ўқилади
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
2021 йилнинг сўнгги кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари эса 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, янги йилнинг дастлабки кунлари, 1-3 январда республиканинг айрим ҳудудларида вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик бўлади. 4 январда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади. Кечалари ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқ, 1-3 январда кундуз кунлари 10-15 даража илиқ, 4 январда эса 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Ушбу кунларда фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади. 4 январда баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин.