Хитойда янги вирус тарқалаётгани ҳақидаги хабардан икки йил ўтиб ҳам дунё SARS-CoV-2 коронавирус пандемиясига қарши курашни давом эттирмоқда. Тезлик билан вакциналар ишлаб чиқарилиши кўплаб мамлакатларга чекловларни юмшатишга ёрдам берди, аммо кўп жойларда мажбурий вакцинацияга қарши намойишлар бошланиб кетди.

Вирус мутация қилишда давом этди, касалланишнинг навбатдаги тўлқинлари юз берди. 2022 йил арафасида дунё кўплаб мутацияларга эга бўлган янги штамм омикрон билан тўқнашди. Бу штамм бўйича мутахассислар фикри турлича: бир томон омикронни пандемия якунига яқин қолгани белгиси деб кўрса, бошқалар - кураш давом этишини айтишади.

3 январь. Қўшма Штатлар касалланишлар ва ўлим ҳолатлари сони бўйича пешқадам. Фотода: Стэмфордда барча аъзоларида COVID-19 тасдиқланган ўн кишилик оила Рождествони карантин шароитида нишонламоқда. Фото: John Moore/Getty Images
24 январь. Ҳиндистон шифохоналарида ўткир кислород танқислиги юзага келди. Шифокорлар беморларнинг оила аъзоларидан кислород бошқа оғир аҳволдаги беморларга етиши учун қариндошларини уйга олиб кетишни сўрашга мажбур бўлди. Фото: AP/ТАСС
1 февраль. АҚШда британ штаммига чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат Колорадода қайд этилди. Фото: Michael Ciaglo/Getty Images
25 февраль. Исроил ҳукумати соат 20:30дан 5:00гача амал қилувчи комендантлик соати жорий этди. Бундан мақсад коронавирус кенг тарқалишига сабаб бўладиган оммавий сайрларга йўл қўймаслик эди. Фотода: исроилликлар яҳудийларнинг Пурим байрамини нишонламоқда.
Фото: Ilia Yefimovich/picture alliance via Getty Images
26 февраль. Рассом Флориана Менертанинг Штутгарт балети артистлари иштирокида ижтимоий масофа сақлашга бағишланган арт-проекти.
Фото: Sebastian Gollnow/picture alliance via Getty Images