National geographic журнали 2023 йил давомида 165 фотограф томонидан олинган 2 млндан ортиқ суратларни юклаган. Нашр шунча тасвирларнинг орасидан танлаб олинган “Йил суратлари”ни эълон қилди. Бу топ суратлар орасида Ўзбекистонда олинган тасвир ҳам бор.

- Оқ денгиз, Россия

Денгиз биологи Александр Семенов суратга олган “шер ёли” медузаси сурати. Фотограф бу медуза турини Арктика денгизлари маликаси деб атайди. Ушбу сурат медуза ҳаётининг сўнгги босқичларини муҳрлаган.

Коконино округи, Аризона

Артемис дастури доирасида одамларни Ойга юборишдан олдин NASA Ерда юқори аниқликдаги синовларни амалга оширди. Суратда Зена Кардман Ойнинг тортишиш қонунига мос тарзда ҳаракатланиш учун 80 пунд (36 кг атрофида) оғирликдаги костюмда экани акс этган.

Соданкюля, Финландия

Шимолий қутб доирасининг шимолида АҚШ ва фин аскарлари тўсиқли йўлларни чанғида босиб ўтиш орқали қишки урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Масаи Мара қўриқхонаси, Кения

Қўриқхонада эрта тонгда сув ичгани чиққан гиеналар. Сурат National Geographic фотомуҳандислари ясаган масофадан бошқариладиган робот ёрдамида фотограф Жен Гютон томонидан олинган.

- видеода гиеналар робот ёрдамида масофадан қандай суратга олингани акс этган ҳолат тасвирланган.