Фан-техника | 13:04 / 02.01.2022
133949
5 дақиқада ўқилади

SIM-карталарсиз Apple, «Рақамли прокурор», Марсда олинган янги фотосуратлар — ҳафта технологик дайжести

Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги энг қизиқарли технология ва илм-фанга оид хабарларни жамлади.

SIM-карталарсиз Apple

Фото: Getty Images

АҚШнинг Apple компанияси SIM-карталарсиз смартфон ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Бундай смартфонларда SIM-карталар ўрнига eSIM қўлланади. Ушбу технология телефонни жисмоний ташувчига (SIM-карта) боғламаган ҳолда бир ёки бир нечта рақамни қўллаш имконини беради.

Таъкидланишича, Apple АҚШдаги мобил алоқа операторлари билан бу борада музокаралар ўтказиб, уларга виртуал SIM-карта (eSIM) билан жиҳозланган смартфонлар чиқишига тайёр туришни тавсия қилган.

Инсайдерлар маълумотларига кўра, компания 2022 йилнинг 2-ярмидан SIM-карталар учун разъёмлар бўлмаган смартфонларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Ушбу янгилик нафақат янги iPhone 14 моделларида, балки ҳозирда ишлаб чиқарилаётган iPhone 13ларга ҳам татбиқ этилади.

Xiaomi’дан учта янги смартфон

rCTdrOKe7fWWFZTLnpUmZc5CbjnxCP6m.jpg (1200×675)
Фото: Xiaomi

Хитойнинг Xiaomi компанияси янги Xiaomi 12, 12 Pro ва 12X смартфонлари тақдимотини ўтказди. Барча смартфонлар тасвирнинг янгиланиш частотаси 120 Гцни ташкил қилувчи ва HDR10+ технологиясини қўллаб-қувватловчи дисплей, тезкор хотира ва қувватлаш технологияси билан жиҳозланган.  

Xiaomi 12

Нархи: 8+128 Гбли версия – 3699 юан (580 доллар), 8+256 Гб – 3999 юан (627 доллар), 12+256 Гб – 4399 юан (690 доллар).

Xiaomi 12 Pro

Нархи: 8+128 Гб – 4699 юан (738 доллар), 8+256 Гб – 4999 юан (784 доллар), 12+256 Гб – 5399 юан (847 доллар).

Xiaomi 12X

Нархи: 8+128 Гб – 3199 юан (502 доллар), 8+256 Гб – 3499 юан (550 доллар), 12+256 Гб – 3799 юан (597 доллар).

Смартфонлар Хитойда 1 январдан сотувга чиқарилган.

Марсда олинган янги фотосуратлар

Фото: CNSA

Хитойнинг «Тянвэн-1» зонди Марсда олган янги фотосуратларни эълон қилди.

Суратларда зонд ва Марснинг умумий тасвири, «Тянвэн-1» қурилмаси, сайёранинг шимолий қутб қалпоғи ва Марс юзасини суратга олаётган «Чжуронг» марсоходи акс этган. 

Қайд этилишича, зонд ва марсоход меъёрдагидек фаолият олиб бормоқда.

«Тянвэн-1» зонди 527 кундан бери ишламоқда, у Ердан 350 млн км масофада жойлашган.

Марсоход ўтган вақт давомида 1400 метр масофани босиб ўтди. Икки қурилма Марсга оид жами 560 Гб маълумот тўплаган.

«Тянвэн-1» 2020 йил 23 июлда Марсга жўнатилганди. Зонд етти ойдан сўнг — 2021 йил 10 февралда сайёрага етиб борган.

Тўлиқ ўзини ўзи бошқарувчи юк машинаси

Фото: twitter.com/Customer3SIXTY

АҚШнинг Аризона штатида ҳайдовчисиз ва масофадан бошқарилмайдиган юк машинаси дунёда биринчи марта умумий йўллар бўйлаб юрди. Бу ҳақда транспорт воситасини ишлаб чиққан TuSimple компанияси матбуот хизмати маълум қилди

Таъкидланишича, машинанинг синови 22 декабрда, тунги вақт ўтказилган. Ўзи бошқарилувчи юк машинаси 80 дақиқа вақт ичида 130 км йўл босиб ўтган.

Машина синов вақтида чорраҳалардан муваффақиятли ўтган, зарурат юзага келганда ҳаракатланиш полосасини ўзгартирган ва бунда йўлдаги бошқа машиналар билан ҳамжиҳатликда ҳаракатланган.    

Компания юк машинани ишлаб чиқиш устида 1,5 йил иш олиб борган.

«Рақамли прокурор»

Фото: Shutterstock

Хитойнинг Шанҳай шаҳридаги район прокуратураларидан бирида айблов хулосасини тузиш учун сунъий онгдан фойдаланилди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, сунъий онг 2015 йилдан 2020 йилгача Шанҳай судларида кўрилган 17 мингдан ортиқ ишни ўрганиб чиққанидан сўнг прокурорлик қобилиятига эга бўлган.

«Рақамли прокурор» 97 фоиз аниқликда айблов эълон қилади.

Хабар қилинишича, «рақамли прокурор» Шанҳайда кенг тарқалган кредит карталари билан товламачилик қилиш, қимор ўйинлари ташкил этиш, автомобилни хавфли бошқариш, қасддан жароҳат етказиш, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатиш, ўғрилик, фирибгарлик жиноятлари бўйича ҳукм чиқаради.

Tesla автомашиналаридаги носозликлар

Фото: istockphoto.com

АҚШнинг Tesla компанияси 500 мингга яқин Model 3 ва Model S электрокарларини юкхона ва капотдаги муаммолар сабабли ортга чақиртириб олади. Бу ҳақда компаниянинг АҚШ йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги бошқармасига (NHTSA) йўллаган мактубига таяниб Barron’s нашри хабар бермоқда.

Компания NHTSA’ни 2017—2020 йилларда ишлаб чиқарилган Model 3 ва 2014-2021 йилларда ишлаб чиқарилган Model S автомобилларида юкхона ва капотнинг очиб-ёпилишида муаммолар борлигидан хабардор қилган.

Мавзуга оид