Жаҳон | 15:43 / 03.01.2022
4262
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда «омикрон» штамми билан боғлиқ дастлабки ўлим ҳолатлари қайд этилди

3 январ ҳолатига Жанубий Кореяда «омикрон» штаммини юқтириш билан боғлиқ 1318та ҳолат тасдиқланган.  

Фото: Yonhap

Жанубий Кореяда коронавируснинг «омикрон» штаммини юқтирган икки бемор вафот этди, деб хабар берди «Рёнхап» агентлиги.

Бу мамлакатда янги штамм билан боғлиқ илк ўлим ҳолатлари ҳисобланади.

Хабарда айтилишича, ҳар икки беморнинг ёши 90дан ошган бўлиб, улар шифохонада даволанаётган бўлган.

Уларнинг ўлимидан сўнг олинган тестларда «омикрон» штаммига мусбат натижа қайд этилган.

3 январ ҳолатига Жанубий Кореяда «омикрон» штаммини юқтириш билан боғлиқ 1318та ҳолат тасдиқланган.  

Янги штамм ноябрда Африкада аниқланган ва бугунга қадар дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатида тарқалди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид