Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқаронинг 20 миллион сўм пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фуқаронинг 20 миллион сўм пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 5 ноябрь куни Жарқўрғон тумани Оқтепа маҳалласида яшовчи, А.Азиза туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида таниши Термиз туманида яшовчи, корхона раҳбари Б.Маҳмуд А.Азизага иссиқхона қуриш учун Микрокредит банк Жарқўрғон филиалидан 20 миллион сўм кредит чиқариб, ўзининг корхонаси ҳисобрақамига ўтказиб шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганини маълум қилган.
Қайд этилишича, 2021 йил 15 декабр куни Б.Маҳмудга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026
Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган шахс миллиардлаб сўмлик фирибгарликда гумонланмоқда
15:47 / 13.06.2026