Жаҳон | 15:33 / 04.01.2022
6952
1 дақиқада ўқилади

НАТО 12 январ куни Россия билан музокара ўтказади

Музокараларда Россиянинг хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги таклифлари асосий мавзу бўлади.

Фото: REUTERS/Gleb Garanich

НАТО Россия—НАТО кенгаши йиғилиши 12 январ куни ўтказилишини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Аввалроқ Anadolu агентлиги йиғилиш мазкур санада ўтказилиши ҳақида хабар берганди

Музокараларда Россиянинг хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги таклифлари асосий мавзу бўлади.

Москва Вашингтон ва унинг иттифоқчиларидан НАТОни кенгайтирмаслик, собиқ совет мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш, Европадан АҚШ ядро қуролини олиб чиқиб кетиш, НАТО кучларини 1997 йилдаги жойлашувига қайтаришни талаб қилмоқда.

Столтенберг НАТО Украина ва Грузиянинг альянсга қўшилишида Россия билан муроса қилмаслигини айтган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид