Ўзбекистон | 09:48 / 04.01.2022
1697
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда уй олиб беришини айтиб фуқаронинг 80 минг доллар пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Getty Images

Термиз шаҳрида, уй олиб бериш ва бошқа ваъдаларни бериб фуқаронинг 80 минг доллар пулини ўзлаштириб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил 16 декабрь куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, шаҳарнинг Юлдуз маҳалласида яшовчи, Т.Сарвар ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Т.Сарварнинг аризасига кўра, 2018 йилдан 2020 йил октябргача аввалдан таниш бўлган, шаҳарнинг Жайхун маҳалласида яшовчи А.Дилшод унга Термизда қурилаётган кўп қаватли уйлардан олиб беришни ҳамда қолган пулларни сақлаб туришни ваъда қилиб, яшаш хонадони ҳамда шаҳардаги турли банклар орқали Россия Федерациясидан юборилган жами 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Қайд этилишича, 2021 йил 16 декабрь куни А.Дилшодга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид