Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда сув тошқинлари оқибатида саккиз киши қурбон бўлди
Ёғингарчилик қишлоқ хўжалиги, инфратузилмага зарар етказган.
Фото: Mehr News Agency
Эронда тинимсиз ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юзага келди. Табиий офат саккиз кишининг умрига зомин бўлди, деб хабар берди The Watchers.
"Саккиз киши ҳалок бўлган, икки киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда", - деди Эрон миллий қутқарув хизмати вакили Мужтабо Холидий.
Холидийнинг қўшимча қилишича, 500дан ортиқ қутқарувчилар жабрланган ҳудудлардаги одамларга ёрдам кўрсатган.
Ёғингарчилик қишлоқ хўжалиги, инфратузилмага зарар етказган.
Эрон Қизил яримой жамияти уч мингдан ортиқ инсонга тезкор бошпана тақдим этган.
Ёғингарчиликлар ушбу ҳафта охиригача давом этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 19.05.2026
Трамп «араб давлатлари илтимоси билан» Эронга янги ҳужумни ортга сурганини айтди
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
23:00 / 18.05.2026
Покистон Саудия Арабистонига 8000 аскар юборди
22:24 / 18.05.2026