Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия президентлари Қозоғистонда зўравонлик ва вазият кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон ва Туркия президентлари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилишди.
6 январь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
«Суҳбат давомида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги вазият, хусусан, Қозоғистонда вужудга келаётган ҳолат юзасидан фикр алмашдилар.
Президентлар Қозоғистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган барча чораларни кўриш зарурлиги тўғрисида умумий фикр билдирдилар.
Шу билан бирга, давлат раҳбарлари вужудга келган ҳолатни тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб, зўравонлик ва вазият кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Бунгача Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилиб, қўшни республикадаги вазиятни муҳокама қилганди.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026