Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда миллий мессенжер ишга туширилади
Фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш мақсадида замонавий коммуникацион дастурлар ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратиш режалаштирилмоқда.
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ҳамда ахборот коммуникацион дастурлар яратиш мўлжалланган.
Бунда, соҳанинг етук мутахассислари ва йирик тадбиркорларни миллий коммуникация платформаларини яратишга жалб қилиш, маълумотларни узатиш ва қайта ишлашнинг замонавий талабларига мос дастурий таъминот ва техник воситалар билан таъминлаш кўзда тутилади.
Шунингдек, АКТ соҳасида миллий маҳсулот яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Бунда, яратилган дастур ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар аудиториясининг қамрови ортишига қараб солиқ имтиёзлари бериш тизими йўлга қўйилади.
Миллий коммуникация платформалари аҳоли орасида оммалаштирилади. Бунда, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни замонавий дизайн ҳамда техник талаблар асосида янгилаб боришни йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар тарғиботи бўйича амалий чоралар кўриш, фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш мўлжалланган.
Мавзуга оид
08:37 / 04.06.2026
Max мессенджери App Storeʼдан олиб ташланди
21:36 / 26.03.2026
«Контент эмас, дизайн айбдор» — АҚШда болаларнинг ижтимоий тармоқларга қарамлиги бўйича тарихий суд якунланди
15:33 / 05.02.2026
Ҳиндистонда болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича чақириқлар кучаймоқда
13:35 / 04.02.2026