Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда фуқаро қўшнисини болта билан чопиб ўлдирди
Самарқанд вилояти Ургут туманида фуқаро қўшнисини болта билан чопиб ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 31 декабрь куни Ургут тумани Деҳқонобод маҳалласида жойлашган “Деҳқонобод деҳқон бозори” яқинида 1992 йилда туғилган фуқаро Б.Х. олдиндан ўрталарида бўлган келишмовчилик сабабли қўшнисининг бош ва бўйин соҳасига болта билан икки маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, оғир тан жароҳатлари олган жабрланувчи 3 январь куни вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026