Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Uzbekistan Airways» таътилдан сўнг Тошкентга қайтаётган талабалар учун қўшимча рейсларни йўлга қўйди
Урганч, Бухоро, Наманган, Қарши ва Нукусдан қўшимча авиақатновлар амалга оширилади.
“Uzbekistan Airways” АЖ талабалар учун қулайлик яратиш мақсадида 7 январдан 9 январга қадар Урганч, Бухоро, Наманган, Қарши ва Нукусдан Тошкентга қўшимча қатновларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Авиакомпания маълумотига кўра, 7 январь кунига Тошкент – Урганч – Тошкент ва Тошкент – Бухоро – Тошкент рейси режалаштирилган.
Бундан ташқари, 8 январь куни Тошкент – Наманган – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент (йўловчи сиғими кўп бўлган ҳаво кемаси турига алмаштирилди), Тошкент – Бухоро – Тошкент (йўловчи сиғими кўп бўлган ҳаво кемаси турига алмаштирилди) ва Тошкент – Нукус – Тошкент (йўловчи сиғими кўп бўлган ҳаво кемаси турига алмаштирилди) йўналиши бўйича қўшимча қатнов йўлга қўйилади.
Шунингдек, 9 январь куни Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Бухоро – Тошкент, Тошкент – Қарши – Тошкент ва Тошкент – Урганч – Тошкент рейси амалга оширилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш, шунингдек, парвоз вақтини ҳам билиб олиш мумкин экани айтилади.
Мавзуга оид
10:08 / 24.03.2026
Тошкент–Дубай йўналишидаги қатор рейслар бекор қилинди
11:33 / 04.03.2026
Тошкент—Дубай рейслари 4 мартдан босқичма-босқич тикланади
10:22 / 18.02.2026
Туман сабаб Гуанчжоу—Тошкент рейси Самарқандга йўналтирилди
08:51 / 18.02.2026