Ўзбекистон | 11:33 / 04.03.2026
1536
1 дақиқада ўқилади

Тошкент—Дубай рейслари 4 мартдан босқичма-босқич тикланади

2026 йил 4 мартдан бошлаб Тошкент – Дубай ва Дубай – Тошкент йўналишлари бўйича UzAirways, Centrum Air ҳамда Qanot Sharq авиакомпаниялари рейслари босқичма-босқич тикланиши маълум қилинди. Парвозлар белгиланган жадвал асосида амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airways

Бирлашган Араб Амирликларида вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун эълон қилинган маълумотга кўра, рейслар қуйидаги жадвал асосида йўлга қўйилади:

UzAirways

HY333 Тошкент – Дубай — 2026 йил 4 март, соат 08:30 (жадвал асосида);
HY334 Дубай – Тошкент — 2026 йил 4 март, соат 12:30 (жадвал асосида).

Centrum Air

C6-351 Тошкент – Дубай — 2026 йил 4 март, соат 05:30 (жадвал асосида);
C6-352 Дубай – Тошкент — 2026 йил 4 март, соат 10:25 (жадвал асосида).

Qanot Sharq

HH901 Тошкент – Дубай (DWC) — 2026 йил 4 март, соат 05:10 (жадвал асосида);
HH902 Дубай (DWC) – Тошкент — 2026 йил 4 март, соат 10:30 (жадвал асосида).

Қўшимча маълумотлар авиакомпанияларнинг расмий манбалари орқали эълон қилиб борилиши таъкидланди.

Шунингдек, фуқароларга парвоз вақти ва рейс ҳолатини олдиндан авиакомпаниялар билан аниқлаштириш, тасдиқ олингандан сўнггина Дубай халқаро аэропортига етиб бориш тавсия этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид