Тошкент халқаро аэропортида туман туфайли парвозларни қабул қилишда чекловлар юзага келган.
Шу муносабат билан Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбул—Тошкент йўналишидаги THY368 рейси экипажи хавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишни танлади.
Парвознинг кейинги ҳаракати ва Тошкентга қўниши бўйича маълумотлар қўшимча равишда маълум қилиниши кутилмоқда.









