Спорт | 16:16 / 07.01.2022
10457
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея Пекин Олимпиадасида қатнашмаслигини маълум қилди

Шу билан бирга, Пхенян "хитойлик дўстларни қойилмақом ва ажойиб Олимпия фестивалини ўтказишда тўлиқ қўллаб-қувватлаши"ни билдирган.

Фото: Reuters

Шимолий Корея Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинларида қатнашмайди. Бу ҳақда КХДР Олимпия қўмитаси ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитасига йўлланган мактубида айтилмоқда, деб хабар берди korrespondent

"Биз душман кучларининг ҳаракати ва бутунжаҳон пандемияси сабабли Олимпия ўйинларида қатнаша олмаслигимизни маълум қиламиз", - дейилади мактубда.

Шу билан бирга, Пхенян "хитойлик дўстларни қойилмақом ва ажойиб Олимпия фестивалини ўтказишда тўлиқ қўллаб-қувватлаши"ни маълум қилган.

Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинлари 4-22 февралда, Паралимпиада ўйинлари 4-13 март кунлари ўтказилади.

Қатор мамлакатлар Хитой ҳукуматини уйғурларни таъқиб қилаётганликда айблаб, тадбирга ўз дипломатларини юбормасликка қарор қилган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид