Ўзбекистон | 07:51 / 08.01.2022
12870
3 дақиқада ўқилади

1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари қандай тақсимланаётгани маълум бўлди

Президентнинг «2022 йил учун давлат бюджети тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

«2022 йил учун давлат бюджети тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди: 2022 йилда иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари; 2022 йил учун республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари; 2022 йил учун давлат бюджети даромадлари прогнози; фойда солиғи тўлиқлигича республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати.
 
2022 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:

а) бюджет ташкилотлари бўйича: бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 99,2 фоиз; Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасига – 0,4 фоиз; Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,4 фоиз;

б) бошқа тўловчилар бўйича: бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 98,4 фоиз; Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасига – 0,8 фоиз; Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,8 фоиз.
 
Бундан ташқари, 2022 йил учун қуйидаги солиқ ставкалари:

а) «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ учун: фойда солиғи рентабеллик даражасидан келиб чиққан ҳолда (қарорга 5-илова); олтин бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 10 фоиз ва палладий, кумуш, мис бўйича 15 фоиз миқдорида белгиланди. Бунда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ базаси ишлов бериш (бойитиш), қайта ишлаш (аффинаж) ва ташиш харажатларини чегирмаган ҳолда аниқланади; б) «Ўзбекнефтгаз» АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича 15 фоиз миқдорида тасдиқланди.

Олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим 1 граммига 1 000 сўм миқдорида сақлаб қолинди.

Жисмоний шахсларга улар томонидан чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўловлар республика бюджети даромадлари қисмида ҚҚСни қайтаришга режалаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Мавзуга оид