Самарқандда шифокор ва мактаб директори фуқароларни ишга киритиш учун пора олаётганда ушланди
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида шифокор, Пайариқ туманида мактаб директори фуқароларни ишга киритиб қўйиш учун пора олаётганда қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида 2022 йил 7 январь куни тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимининг 30 ёшли ходими, туманнинг Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқарони тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 700 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Пайариқ туманида ўтказилган тадбирда мактаблардан бирининг директори Ж.Ш. туманнинг Бошқўрғон маҳалласида яшовчи фуқарони психология фани ўқитувчиси сифатида ишга олиш эвазига 400 АҚШ доллари миқдорида пул маблағини талаб қилиб, ундан 3,2 миллион сўмни олаётган вақтда далилий ашё билан ушланган.
Дастлабки суриштирувда, у келишилган пулнинг 900 минг сўмини аввалроқ олгани аниқланган.
Қайд этилишича, юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024